Акциядорлари диққатига! 12-04-2021


“Yerqo’rg’on”dehqon (oziq- ovqat) bozori aksiyadorlik jamiyati

Акциядорлари диққатига!

2021-йил 05 июнь куни соат 10:00да Қарши шахри, Қарши – Косон йўлининг 1 кмда жойлашган жамият мажлислар залида “Yerqo’rg’on” dehqon (oziq- ovqat) bozori AJ акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши бўлиб ўтади.

Акциядорларнинг умумий йиғилиши утказилиши хакида хабар қилиш учун жамият акциядорлари реестри 2021-йил 12 май ҳолатига тузилади.

Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш хуқуқига эга акциядорлар реестри 2021 йил 01 июнь ҳолатига тузилади.

Навбатдаги Умумий йиғилиш кун тартибида куйидаги масалалар кўрилади:

УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ КУН ТАРТИБИ:

1) Акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини ва саноқ комиссияси шахсий таркибини тасдиқлаш.

2) Кузатув кенгашининг ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида;

3) Жамият Бошқарувининг 2019 ва 2020 йиллар якунлари бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида;

4) Жамият тафтиш комиссиясининг 2019 ва 2020 йиллар якунлари натижалари бўйича хисоботи ва хулосасини тасдиқлаш тўғрисида.

5) Жамиятнинг 2019 ва 2020 йиллар молия-хўжалик фаолияти аудиторлик текшируви натижалари бўйича ҳисоботи ва салбий хулосаларини тасдиқлаш тўғрисида.

6) 2021 йил якунлари бўйича аудит текширувидан ўтказиш учун  жамият ташқи аудиторини танлаш ҳамда унга тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш;

7) Жамиятнинг 2019 ва 2020 йиллар учун бухгалтерия баланси ҳамда фойда ва зарарлар ҳисоботларини тасдиқлаш тўғрисида;

8) Жамиятнинг 2019 йил ва 2020 йиллар молиявий фаолияти якунлари бўйича зарарларни қоплаш масаласини кўриб чиқиш;

9) Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш тўғрисида;

10) Жамият Тафтиш комиссия аъзоларини сайлаш тўғрисида;

11) Жамият Бошқаруви раисини тасдиқлаш ва у билан тузилган меҳнат шартномаси муддатини бир йилга узайтириш;

12) Жамият бошқарув органи аъзоларини тайинлаш:

13) Аффилланган шахс билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимни (битимларни) маъқуллаш ҳақида қарор қабул қилиш;

14) Жамият ижро органига 2021 йилда тўланадиган рағбатлантириш ёки мукофотнинг энг кўп миқдорини белгилаш;

15) Жамият кузатув кенгаши раиси ва аъзоларига 2021 йилда тўланадиган рағбатлантириш ёки мукофотнинг энг кўп миқдорини ва тўлаш тартибини белгилаш;

16) Беғараз ёки ҳомийлик ёрдамларининг энг кўп миқдорини белгилаш; 

17) Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш юзасидан “Корпоратив бошқарув” кодексини жамиятда жорий этиш.

18) Ўзгартириш киритилиши муносабати билан жамиятнинг янги ташкилий тузилмаси ва штатлар жадвалини кўриб чиқиш;

19) Жамиятнинг янги тахрирдаги уставини тасдиқлаш.

20) Жамиятнинг янги тахрирдаги ички низомларини тасдиқлаш.

21) Жамиятнинг маънан эскирган асосий воситалари ва инвентарларни белгиланган тартибда хисобдан чиқариш.

22) Жамиятда ўтказилган инвентаризация натижасида олдиндан фойдаланишда бўлган яроқлилик муддатини ўтамаган ҳисобга олинмаган асосий воситаларни, товар моддий бойликларини, инвентарларни жамият балансига қайта тиклаш ва ҳисобга олинишини тасдиқлаш; 

23) 2021-йил учун жамиятнинг Бизнес режасини ва харажатлар сметасини тасдиқлаш;

24) Жамият баланс ҳисобида турадиган лойиҳаси тасдиқланган янги замонавий типдаги кўп қаватли яшил бозор (падвалда мева ва сабзавотлар сақлашга мулжалланган совутгичлар ва бошқа қурилмалари билан) ва озиқ-овқат савдо павильонлари, савдо айвонларини қуриш режасини тасдиқлаш;

25) Жамият маъмурий идора биноси, солиқ таянч пункти, милиция таянч пункти, тиббиёт таянч пункти, санитария-эпидимиология станцияси таянч пункти ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида захира сув резервуарларини, гидрантларни қуриш, бозор ҳудудини асфальтлаштириш режасини тасдиқлаш;

26) 2020-йилнинг тегишли даврида амалга оширилган қурилиш таъмирлаш ишлари сарф харажатларини тасдиқлаш;

27) Бозор ҳудудида сотувчилар ва харидорларга қулай шароитлар яратиш мақсадида ва автомашиналарда олиб келинган (мева, сабзавот) маҳсулотларини сотишда тирбандликлар бўлмаслиги учун лойиҳасиз қурилган савдо расталарини бузиш ва лойиҳа асосида барча қулайликларга эга бўлган савдо айвонлари қурилишини амалга ошириш.

28) Жамиятда даромад манбаини кўпайтириш мақсадида бозор худудида бўш турган ер майдонларидан унумли фойдаланиш учун савдо айвонларини қуриш режасини тасдиқлаш;

29) Жамият бошқарув раиси ташаббуси билан ўтказилган жамиятнинг 2016-2019 йиллар ва 2020 йилнинг йиллик молиявий хўжалик фаолияти юзасидан ўтказилган аудиторлик назорат текшируви хулосасини тасдиқлаш;

29.1) Ўтказилган аудитор текширув натижаси бўйича хужжатларни чора кўришлик учун ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларга ўтказилишини  ҳамда ваколатли органлар томонидан ўтказилган текшириш натижасида аниқланган зарар суммаларни айбдор шахслардан ундирилишини кўриб чиқиш;

29.2.) Жамиятга келтирилган зарарлар учун акциядорлик жамияти номидан ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларда ва судларда жамият манфаатини химоя қилиш учун фуқаровий даъвогар тайинлаш. 

Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишини утказишга тайёргарлик куришда акциядорларга такдим этилиши лозим булган ахборотлар билан жамият маъмурияти томонидан танишишлари мумкин. Телефон: (+99897) 974-90-97.

Эслатма: Ўзингиз билан паспорт, вакил қилинганлар учун эса паспорт ва нотариал тасдиқлаган ишончнома булиши шарт.

Жамият кузатув кенгаши

12 май 2021 йил


Комментарии (0)

Оставить комментарий